Мавсумни "Андижон"да бошлаган ярим ҳимоячи клубини ўзгартирди

Iskandarov Abdulaziz
27 июн 2026, 23:01
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби трансфер бозоридаги фаоллигини сусайтирмаяпти.

Таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан олиб бораётган жиззахликлар сафига яна бир таниш чеҳра қўшилди. Жамоанинг Тожикистонда давом этаётган ўқув-машғулот йиғинида тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев ҳам иштирок этмоқда. Маълумотларга кўра, футболчи фаолиятини катта эҳтимол билан яна "Сўғдиёна"да давом эттиради.

Маълумот учун, Болтабоев Жиззах клуби учун бегона эмас — у 2019–2021 йиллар давомида "бўрилар" шарафини муносиб ҳимоя қилган. Футболчи жорий мавсумнинг биринчи ярмини "Андижон" либосида ўтказиб, Суперлига доирасида 7 та учрашувда майдонга тушган эди. Эндиликда у собиқ жамоаси сафида яна яшил майдонга тушишга яқин турибди.

photo_2026-06-27_22-33-27.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia