

Таркибни шакллантириш жараёнини давом эттираётган клуб машғулотларида бир қатор собиқ ўйинчилар машғулотларда қатнашмоқда.
Трансфер ойнасидаги энг эътиборли янгиликлардан бири — жиззахлик мухлисларнинг севимли дарвозабони Милан Митровичнинг яна жамоага қайтиши бўлди. 2018–2025 йиллар давомида "Сўғдиёна" дарвозасини ишончли қўриқлаган сербиялик легионер, ўзбек футболини қисқа муддатга тарк этиб, ўз ватанининг "Дубочица" клубида фаолият юритган эди.
Тажрибали посбон эркин яна қадрдон жамоаси ихтиёрига қайтди ва аллақачон Тожикистондаги йиғинга қўшилди.




