

Вадим Абрамов бошчилигидаги самарқандликлар лагерига янги легионер келиб қўшилди. Бош мураббий назорати остида Болгариядан ташриф буюрган 25 ёшли ҳужумчи Георги Бабалиев кўрикдан ўтмоқда.
2001 йилда туғилган маҳоратли форвард аллақачон жамоанинг назорат учрашувида дебют қилишга ҳам улгурди. У кеча Ўзбекистон U-20 терма жамоасига қарши ўтказилган баҳсда “Динамо” либосида майдонга тушди.
Маълумот ўрнида, Бабалиев фаолияти давомида Болгариянинг "Локомотив София", "Этар", "Спартак Варна", "Янтра Габрово" ҳамда Арманистоннинг "Арарат" клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, ҳужумчи 2017 йилда Болгария ўсмирлар (U-17) терма жамоаси сафида иккита халқаро беллашувда иштирок этган.



