Ван Боммел Гарсия кетганидан сўнг Бельгия терма жамоасини бошқариши мумкин

Aslanov Jasurbek
20 июл 2026, 21:17
Аввалроқ Бельгия қироллик футбол ассоциацияси (RBFA) Руди Гарсия терма жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этишини эълон қилганди.

Nieuwsblad хабарига кўра, ван Боммел бельгияликлар спорт директори Винсент Маннарт томонидан таклиф этилган номзодларнинг қисқа рўйхатига киритилган. Таъкидланишича, RBFA аллақачон нидерландиялик мутахассис билан боғланган. Бундан ташқари, ван Боммел Доменико Тедеско ишдан бўшатилганидан сўнг Бельгияни бошқариши мумкин эди, бироқ футбол ассоциацияси Гарсияни танлаганди.

Нидерландиянинг Telegraaf нашри маълумотларига кўра, айни дамда ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий номзод ҳисобланади. Унинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги клуб 2022 йилдан 2024 йилгача бошқарган "Антверпен" бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Nieuwsblad