

Миржалол Қосимов: “Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Финалда иштирок этишни хоҳлагандик, лекин бугун кимдир ютқизиши керак эди. “Навбаҳор”ни табриклайман. Қизиқ баҳс бўлди, мақсадимизга эриша олмадик. “Навбаҳор”га ёрдам керак эмас эди, қўйиб бериш керак эди. Бу босқичга осонликч етиб келмаган эдик. Асабий учрашув бўлди”.
- Кайфиятингиз йўқ бўлса ҳам савол бераман…
- Бемалол… Анави кинода айтадику… “Тағин биз юксак маданиятли уй деган ном учун курашяпмиз”. Тушунган тушуниб олаверади. Бўлдими?
- Йўқ. Бугун ҳакамлар билан жуда узоқ суҳбатлашдингиз. Агар улар билан кўчада ёки наҳорги ошда кўришиб қолсангиз, унга нима деган бўлардингиз?
- Омад тилайман, бўлди. Яна нима дейишим мумкин.
- Асабий ўйин бўлди. Ҳакам баъзи майда вазиятларда рақибга ён босгандек кўринди…
- Кимгадир майди, кимгадир йирик. Футболда майда нарса бўлмайди. Ҳакам қачон яхши, баҳсда кўринмаганда, ўйинни бузмаганда. Футбол иккита дарвозага ўйналади. Қўйиб бериш керак эди… Буларнинг барчаси нима учун? Миллий терма жамоа учунми? Биз ҳам космосда тушмаганмиз. Бу нарсалардан ўтганмиз. Мухлислар учунми, мухлислар маза қилиб кетсин. “Навбаҳор”ни табриклаймиз, футболчилари кучли, мухлисларига гап йўқ. Нима дейишим керак эди? Ҳаёт тўхтаб қолмайди.



