UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" меҳмони бўлмоқда, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  0 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  17 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   2 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  4 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  4 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1

Вадим Абрамов: "Динамо" лигадаги энг кам бюджетга эга жамоа эди. 300 минг доллар товон пули тўланса Кожони қўйиб юборамиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" лигадаги энг кам бюджетга эга жамоа эди. 300 минг доллар товон пули тўланса Кожони қўйиб юборамиз"

Теглар :  Вадим Абрамов
Суперлиганинг 26-тури доирасида ўтказилган "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биз анча вақтдан буён ғалаба қозона олмаётгандик. Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Намойиш этган ўйинимиз чиройли бўлмаган бўлиши мумкин, аммо бизга ғалаба керакроқ эди. Бизда ҳам рақибда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Кейинги йилда мухлисларимизни кўпроқ хурсанд қилишга интиламиз", - деди Вадим Абрамов.

- Бугун Майкон яхши ўйнай олмагандек кўринди. Шу ҳақда фикр билдириб ўтсангиз?

- Майкон сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборди-ку. Унда жароҳат бор эди. У деярли машғулот олиб бормади. Бизда жароҳатлар бор эди ва шу сабабли бугунги қайдномадан бор-йўғи 16 футболчи жой олганди. Ўринбосарлар жамоасидан бир нечта футболчиларни жалб этдик. Майкон фақатгина ўйиндан олдинги машғулотда иштирок этди. У бугунги ўйинга тайёр эмаслигини билинди.

- Жоэль Кожо"Динамо"да қоладими?

- Бизда "Истиқлол" билан оғзаки келишув бор эди. Мен Кожони қўйиб юборамиз деб ваъда берганман. Ҳозирги кунда ҳужумчимиз Эрон жамоаси билан музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг якуний қарор қабул қилинади. Кожо янги чақирув истамоқда, футболчини мажбуран ушлаб қолишдан маъно йўқ. Биз ундан миннатдормиз ва келажакдаги фаолиятига омад тилаймиз. Агар у яна "Динамо"га қайтишни истаб қолса, биз тайёрмиз. Кожонинг ҳали бир йиллик шартномаси бор. 300 минг доллар миқдоридаги товон пули тўланса биз уни қўйиб юборамиз.

- Бугун ёрқин "Сўғдиёна"ни мағлуб эта олдик. Кумуш медалларни қўлга киритган ОКМКни ҳам мағлуб этгандик. Шунингдек, "Насаф" билан уч маротаба дуранг қайд этдик. "Динамо" жамоаси гранд жамоаларга яхши қаршилик кўрсата олишининг сири нимада?

- Лидер жамоаларга қарши тайёргарлик кўриш осонроқ, айниқса руҳий томонлама. Биз мухлисларни ранжитмайдиган жамоа тузишимиз керак. Энг камида ўз уйида мағлуб бўлмайдиган жамоага айланишимиз керак ва бу бизнинг мақсадимиз. Рақиб жамоалар Самарқанддан бир очко билан олиб кетаётгани учун хурсанд бўлишлари керак. Кутилмаганда Самарқанд вилояти ҳокими ўзгарди. Энди йўналишимизни аниқлаб олишимиз керак. Яхши жамоа декабрдан бошлаб кейинги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайди. Вақтни йўқотмаслигимиз керак.

- Кейинги мавсум бўйича режалар қандай?

- Ҳозир барча саволларга аниқлик киритиб олишимиз керак. Бюджетимиз қанча эканлигини билиб олишимиз муҳим. Ҳеч кимга сир эмаски, "Динамо" жорий мавсумда Суперлига клублари ичида энг кам бюджетга эга жамоа эди. Барчаси раҳбарият қарорларига боғлиқ.

- Жамоангиз мавсумни қандай ўтказди? Ушбу мавсумга умумий баҳо бериб ўтсангиз...

- Аниқ бир нарса дейиш қийин. Биз етакчи жамоаларга мағлуб бўлмадик, масалан. Захира ўриндиғимиз етишмади дея оламан, асосий таркиб футболчилари жароҳатлар сабабли майдонга туша олмаган вақтларда кўп очколар йўқотдик. Медаллар учун курашмайдиган жамоа тезроқ таслим бўлади. Биз ўтган ойда футбол ўйнамай қўйдик, сабаби совринлар ўринларга даъвогарлик қила олмасдик ва қўйи лигага тушиб кетиш хавфи ҳам йўқ эди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика