Де ла Фуэнте ЖЧда 20 дақиқа ўйнаган ярим ҳимоячи ҳақида: “У бу позицияда дунёдаги иккинчи энг яхши ўйинчи”

Sherzod Nurmatov
29 июл 2026, 01:21
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026’даги ғалабадан сўнг ўз жамоасининг таянч ярим ҳимоячилари — Родри ва Мартин Субимендининг даражасини юқори баҳолади.

Родри Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сардори бўлди ва якунда турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Аргентинага қарши кечган финал ўйинида (1:0) 99-дақиқада уни Субименди алмаштирди. “Арсенал” таянч ярим ҳимоячиси учун бу ЖЧ баҳсларидаги илк ўйин бўлди.

4.jpg

“Ҳаммага ҳурмат сақлаган ҳолда ва ҳеч кимнинг дилини оғритишни хоҳламай айтаманки, Родрига шубҳа билан қараш — бу футбол заковатини ҳақорат қилиш дегани деб айтгандим.

У ўз позициясида дунёдаги энг яхши ўйинчи. Шу билан бирга, таркибимизда Мартин Субименди ҳам бор — у ҳам ажойиб футболчи ва, эҳтимол, бу борада дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.

Родри ўйиндан ўйинга спорт формасини тиклаб борди. Аччиқ ҳақиқат шундаки, ҳатто 50 фоиз тайёр бўлган Родри ҳам бошқа жуда кўплаб ўйинчилардан кўра кучлироқдир”, – деди Де ла Фуэнте.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RTVE

Сўнгги янгиликлар

Барча ›