UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  3 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  1 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  20 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  141 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  20 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  7

Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"

11 сентябрь, бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Динамо" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтиши лозим эди.

Бироқ Ўзбекистон U-23 терма жамоасига "Динамо" клубидан 4 нафар футболчи чақирув олгани боис, клуб ПФЛдан мазкур баҳсни бир кунга кўчиришни сўради. Бироқ "Андижон" 17 сентябрь куни ОЧЛ 2 мусобақасида Туркманистонда "Аркадағ" меҳмони бўлиши сабабли бунга рози бўлмади.

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур ҳолат бўйича клуб матубот хизматига қуйидагича интервью берган эди:

"Андижон"га қарши ўйин қолдирилгани албатта ўйин ритмига таъсир қилади. Сабаби "Нефтчи"га қарши баҳсгача (20 сентябрь) расмий учрашувимиз бўлмайди. U-23 терма жамоасидаги футболчиларимиз ихтиёримизга қайтганидан кейин (10 сентябрь) яна 10 кун ўйин амалиётисиз бўламиз. Бу қийин, лекин нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қиламиз.

Тушунамиз, "Андижон" футболчиси ўтган тур қизил карточка олган (Шаҳзод Азмиддинов), шу сабаб уларга ўйинни ҳозир ўтказмаслик қулай эди. "Андижон" 12 сентябрь куни ўйнаш таклифимизга рад жавобини берди.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолатлар туфайли "Динамо" - "Андижон" учрашуви 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика