Бобур Абдураҳмонов: “Болалар бугун ўзига ўхшамади”

Aslanov Jasurbek
21 сен 2026, 20:44
Пролиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор ФЖ” — “Шўртан” (0:4) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Абдураҳмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бобур ака, ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз... 
— Бугун болалар жуда ёмон ўйин кўрсатишди. “Шўртан” жамоаси аксинча жуда яхши ўйнади. Майдонда ёши катта бўлишига қарамай, уларда вазифа ва ғалабага бўлган хоҳиш кўпроқ эди. Болаларнинг бугунги ўйини мени қониқтирмади.

— Футболчилар таянч зонасидан ҳужумга ўтишда қийналяпти. Бу нима билан боғлиқ; олдинги чизиқда ўзини таклиф қилаётган футболчи йўқлиги билан ёки ярим ҳимоядагилар тўпни кўп ушлаб туришибдими? 
— Бугун болалар ўзига ўхшамади, техникали ўйинчиларимиз ҳам кўп хатоларга йўл қўйишди. Сабабини шунда деб биламан. Ҳатто техник жиҳатдан кучли ўйинчиларимиз ҳам оддий вазиятларда хато қилишди. Балки болаларни ўйинга оптимал формада олиб кела олмагандирмиз, балки бу бизнинг айбимиздир.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia