Унаи Симон – жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони

Оқил Абдубарноев
20 июл 2026, 03:39
Испания миллий терма жамоаси посбони Унаи Симон 2026 йилги Жаҳон Чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди ва нуфузли "Олтин қўлқоп" совринини қўлга киритди.

Турнир давомида ўзининг юқори даражадаги сейвлари ва ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турган 29 ёшли голкипер "Қизил фурия"нинг жаҳон чемпиони унвонига эришишида ҳал қилувчи роллардан бирини ўйнади.

Унаи Симон Испаниянинг турнирдаги барча 7 та учрашувида майдонга тушиб, дарвозани қўриқлади.

Мусобақа давомида у 6 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Чемпионатнинг 7 та ўйини давомида Симон ўз дарвозасидан фақатгина 1 та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia