

Бунгача унинг жамоаси дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида умумий 0:10 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
"Футболда курашиш, кўп меҳнат қилиш ва тартибни сақлаш керак. Кўплаб ўйинчиларни алоҳида кўрсатиш ва уларнинг ҳар бири жамоавий ўйин доирасида ўзини қандай кўрсатганини қайд этиш мумкин. Омадга лойиқ бўлиш керак. Менимча, бекор қилинган гол бўлган вазиятда ҳақиқатан ҳам фол бор эди, аммо йигитлар шунчалик қаттиқ меҳнат қилишдики, бу муваффақиятга лойиқ эдилар. Мухлислар учун жуда хурсандман. Бу биз учун ажойиб ўйин бўлди.
Биринчи бўлимда яхши ўйнадик деб ўйлайман. Менда фақат бир савол бор эди: ҳужумни якунлаш босқичида ишонч ва ўткирлик етарли бўлармикан? Гол ура олишимизга ишонганмидик? Танаффусда уларга айнан шу ҳақда гапирдим ва улар ўз ўйинларини давом эттиришди. Кейин эса марказий саҳнага Жей [Дасилва] чиқди. У аввалги барча ўйинларда ҳам ажойиб ҳаракат қилган эди, шу сабабли гол ура олгани жуда яхши бўлди. Биз кечаги машғулотда айнан шу манёврни — юришга узатма ва ёриб киришни — ишлаб чиққан эдик.
Жей ўзини қўриқлаётган ҳимоячини ортда қолдириши керак эди ва у ёриб кириш учун мукаммал вақтни танлади. Биз комбинацион ўйин орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтишни биламиз, лекин шунингдек ўйинчиларнинг тезкор ҳаракатларидан фойдаланиб, тўғридан-тўғри ҳаракат қилишимиз ҳам мумкин. Бундай ёндашувнинг самарадорлигини ушбу гол яққол кўрсатиб берди", — деди Лэмпард Sky Sports нашрига.



