Кучли бешлик шарҳи: Мадридда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви ва Францияда классико

18 сен 2026, 23:11
Европанинг кучли беш чемпионатида навбатдаги тур қизиқарли ўйинларга бой.

Испанияда “Атлетико” ва “Реал” Мадрид дербисида тўқнашади, Италияда очко йўқотмаган “Рома” ва “Интер” ўзаро ўйнайди. Францияда эса “Марсель” — ПСЖ классикоси бор.

Англия: “Арсенал” ва “Сити”да йўқотиш йўқ, “Тоттенхэм” ҳали гол ҳам урмади

Премьер-лигада тўрт турдан кейин икки жамоа очко йўқотмади. “Арсенал” ва “Манчестер Сити”да 12 тадан очко, тўплар нисбати эвазига лондонликлар биринчи ўринда.

“Арсенал” бу сафар “Брайтон” меҳмони бўлади. Мезбонлар чемпионатни сермаҳсул бошлади — тўрт ўйинда 13 та гол. Артета жамоаси эса ҳимояда ишончли: ҳозиргача фақат битта тўп ўтказиб юборган. Бир томонда чемпионатнинг энг яхши ҳужуми, иккинчи томонда энг яхши ҳимояларидан бири.

gettyimages-2295935543-2048x2048.jpg

“Манчестер Сити”нинг рақиби “Сандерленд”. Гвардиола жамоаси ҳам тўртта ўйиннинг барчасини ютиб, “Арсенал” билан бир хил суръатда кетмоқда. “Сити”нинг ўйини якшанбага белгиланган.

“Тоттенхэм” билан “Астон Вилла”нинг аҳволи эса анча жиддий. Икки жамоа ҳам ҳали ғалаба қозонмади. Айниқса, “Тоттенхэм”нинг натижаси ажабланарли — тўрт тур ўтди, лондонликлар ҳали бирорта ҳам гол ургани йўқ. “Вилла” эса бир очко билан 19-ўринда.

“Ливерпуль” “Борнмут” майдонига боради. Мерсисайдликлар мағлубиятсиз келяпти, лекин тўрт ўйиннинг учтасида дуранг қайд этди. “Манчестер Юнайтед” эса “Фулхэм” меҳмони бўлади.

5-тур тақвими:

  • “Брентфорд” — “Челси” — 18 сентябрь, 00:00

  • “Тоттенхэм” — “Астон Вилла” — 19 сентябрь, 16:30

  • “Брайтон” — “Арсенал” — 19 сентябрь, 19:00

  • “Эвертон” — “Ипсвич” — 19 сентябрь, 19:00

  • “Ньюкасл” — “Халл Сити” — 19 сентябрь, 19:00

  • “Ноттингем Форест” — “Ковентри” — 19 сентябрь, 21:30

  • “Борнмут” — “Ливерпуль” — 20 сентябрь, 18:00

  • “Лидс” — “Кристал Пэлас” — 20 сентябрь, 18:00

  • “Манчестер Сити” — “Сандерленд” — 20 сентябрь, 18:00

  • “Фулхэм” — “Манчестер Юнайтед” — 20 сентябрь, 20:30.

Испания: навбат Мадрид дербисига

“Барселона” Ла Лигада ҳозирча рақибларига имкон қолдирмаяпти. Олти ўйин — олтита ғалаба, 28 та гол ва 18 очко. Каталонияликлар бу турда “Севилья” меҳмони бўлади.

Лекин дам олиш кунларининг асосий ўйини Мадридда. “Атлетико” “Реал”ни қабул қилади. Жозе Моуриньо жамоаси олти турда 15 очко тўплади ва “Барса”дан уч очко ортда. “Атлетико”да 13 очко бор.

gettyimages-2295896273-2048x2048.jpg

Диего Симеоне жамоаси учун дербидаги ғалаба “Реал”га етиб олиш имконини беради. Меҳмонлар эса “Барселона”ни узоққа қочириб юбормаслик учун очко йўқотмаслиги керак. Айниқса, каталонияликлар ҳозирча бирор марта қоқилмаганини ҳисобга олсак, Мадриддаги натижа жадвалнинг юқори қисмига таъсир қилиши мумкин.

“Бетис” ҳам яхши кетяпти. Севильяликлар 15 очко тўплаган ва бу турда “Депортиво” меҳмони бўлади. “Валенсия” эса олти ўйиннинг тўрттасида ютқазиб, 18-ўринга тушиб қолган. Кейинги рақиб — “Реал Сосьедад”.

7-тур тақвими:

  • “Эспаньол” — “Эльче” — 18 сентябрь, 00:00

  • “Осасуна” — “Райо Вальекано” — 19 сентябрь, 17:00

  • “Атлетик” — “Алавес” — 19 сентябрь, 19:15

  • “Сельта” — “Расинг” — 19 сентябрь, 21:30

  • “Севилья” — “Барселона” — 19 сентябрь, 00:00

  • “Хетафе” — “Малага” — 20 сентябрь, 17:00

  • “Атлетико” — “Реал” — 20 сентябрь, 19:15

  • “Депортиво” — “Бетис” — 20 сентябрь, 21:30

  • “Вильярреал” — “Леванте” — 20 сентябрь, 21:30

  • “Валенсия” — “Реал Сосьедад” — 20 сентябрь, 00:00.

Италия: “Рома” — “Интер” — турнинг марказий ўйини

А Серияда “Рома” ва “Интер” тўрт турдан кейин ҳам очко йўқотмади. Икки жамоада 12 тадан очко бор, тўплар нисбати бўйича римликлар биринчи ўринда. Энди улар Римда юзма-юз келади.

“Рома”нинг старти айниқса эътиборли: 12 та гол урилди, фақат биттаси ўтказиб юборилди. “Интер” ҳам ҳужумда ундан қолишмаяпти — 13 та гол. Шу пайтгача деярли хатосиз келган икки жамоадан қай бири биринчи бўлиб очко йўқотишини шу ўйинда билиб оламиз. Дуранг бўлса, албатта, иккаласи ҳам йўқотади.

gettyimages-2295278103-2048x2048.jpg

“Ювентус” ва “Аталанта” ҳам ўзаро ўйнайди. Туринликларда етти, Бергамо клубида олти очко бор. Икки жамоа ҳам мавсумни пешқадамлар каби бошлай олмади ва ўзаро ўйинда фарқни қисқартиришга уринади.

“Милан”да ҳали мағлубият йўқ: икки ғалаба, икки дуранг. “Россонерилар” “Лечче”ни қабул қилади. “Наполи” эса тўрт турда икки марта ютиб, икки марта мағлуб бўлди. Бу сафар Антонио Конте жамоасини “Фиорентина” майдонида ўйин кутмоқда.

5-тур тақвими:

  • “Монца” — “Сассуоло” — 18 сентябрь, 23:45

  • “Болонья” — “Торино” — 19 сентябрь, 18:00

  • “Удинезе” — “Кальяри” — 19 сентябрь, 18:00

  • “Рома” — “Интер” — 19 сентябрь, 21:00

  • “Венеция” — “Лацио” — 19 сентябрь, 23:45

  • “Фиорентина” — “Наполи” — 20 сентябрь, 15:30

  • “Фрозиноне” — “Комо” — 20 сентябрь, 18:00

  • “Парма” — “Женоа” — 20 сентябрь, 18:00

  • “Ювентус” — “Аталанта” — 20 сентябрь, 21:00

  • “Милан” — “Лечче” — 20 сентябрь, 23:45.

Франция: ПСЖ “Ле Классик”ка яхши ҳолатда келмаяпти

Лига 1’да тўрт турдан кейин юқорида “Лилль”, “Монако” ва “Ренн” турибди — учала жамоада ҳам 10 тадан очко. ПСЖ эса мавсум бошидаёқ очко сочишга улгурди: тўрт ўйиндан битта ғалаба ва жами беш очко.

Энди парижликларни “Марсель”га қарши “Ле Классик” кутяпти. Қизиғи, марселликларнинг ўзида ҳам ишлар юришмаяпти. Жамоа тўрт ўйинда бир марта ғалаба қозонди ва уч очко билан 13-ўринда. Одатда алоҳида таништириш шарт бўлмаган бу қарама-қаршиликка бу сафар икки жамоа ҳам босим остида келяпти.

gettyimages-2295261676-2048x2048.jpg

Пешқадамлардан “Монако” “Ланс”ни қабул қилади. “Лилль” “Ницца” меҳмони бўлса, “Ренн”ни “Лион”га қарши сафар ўйини кутмоқда.

5-тур тақвими:

  • “Монако” — “Ланс” — 18 сентябрь, 23:45

  • “Париж” — “Страсбур” — 19 сентябрь, 20:15

  • “Анже” — “Труа” — 19 сентябрь, 23:45

  • “Ле-Ман” — “Лорьян” — 19 сентябрь, 23:45

  • “Лион” — “Ренн” — 19 сентябрь, 23:45

  • “Тулуза” — “Гавр” — 19 сентябрь, 23:45

  • “Осер” — “Брест” — 20 сентябрь, 18:00

  • “Ницца” — “Лилль” — 20 сентябрь, 20:15

  • “Марсель” — ПСЖ — 20 сентябрь, 23:45.

Германия: “Фрайбург” ва “Дортмунд” ҳали очко йўқотмади

Бундеслигада уч турдан кейин “Фрайбург” ва “Боруссия Дортмунд”да максимал натижа — тўққизтадан очко. Тўплар нисбати “Фрайбург” фойдасига.

“Дортмунд” бу турда “Штутгарт” майдонига боради. Мезбонлар уч ўйиннинг иккитасида мағлуб бўлди, “Боруссия” эса ҳаммасини ютди. Дортмундликлар яхши стартни давом эттиришга ҳаракат қилади, “Штутгарт” учун эса учинчи мағлубият мавсум бошидаёқ вазиятни оғирлаштириши мумкин.

Яна бир қизиқ жуфтлик — “Байер” ва “Лейпциг”. Леверкузенликларда уч турдан кейин тўрт очко бор. “Лейпциг” эса иккита ғалаба билан олти очко тўплади.

gettyimages-2295756296-2048x2048.jpg

“Бавария” ҳозирча бир марта очко йўқотди ва етти очко билан тўртинчи ўринда. Мюнхенликларнинг бу турдаги рақиби “Унион”. Берлин клуби эса уч ўйинда атиги бир очко олган.

4-тур тақвими:

  • “Бавария” — “Унион” — 18 сентябрь, 23:30

  • “Боруссия Мёнхенгладбах” — “Майнц” — 19 сентябрь, 18:30

  • “Айнтрахт” — “Фрайбург” — 19 сентябрь, 18:30

  • “Гамбург” — “Кёльн” — 19 сентябрь, 18:30

  • “Вердер” — “Аугсбург” — 19 сентябрь, 18:30

  • “Штутгарт” — “Боруссия Дортмунд” — 19 сентябрь, 21:30

  • “Байер” — “Лейпциг” — 20 сентябрь, 18:30

  • “Шальке” — “Эльверсберг” — 20 сентябрь, 20:30

  • “Падерборн” — “Хоффенхайм” — 20 сентябрь, 22:30.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia