

Англияда ҳафтанинг асосий афишаси — Манчестер дербиси. Испанияда “Реал” ва “Барселона” навбатдаги ўйинларини ўтказади, Италияда “Лацио” ва “Милан” тўқнашади. Германияда эса икки турда ҳам ғалаба қозонган “Эльверсберг” бу сафар “Бавария”ни қабул қилади.
Англия: Манчестерда дерби
Премьер-лиганинг 4-турида асосий эътибор “Олд Траффорд”га қаратилади. “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади.
Майкл Кэррик жамоаси чемпионатни бир текис бошлай олмади. “Юнайтед” аввал “Халл”га 0:2 ҳисобида ютқазди, кейин “Ипсвич”ни 5:2 ҳисобида енгди ва “Эвертон” билан 2:2 ўйнади. Ҳафта ўртасида эса Чемпионлар лигасида “Сабаҳ” 4:0 ҳисобида мағлуб этилди.
“Сити”да Пеп Гвардиоладан кейинги ҳаёт ҳозирча яхши бошланди. Энцо Мареска жамоаси Премьер-лигадаги учала ўйинини ҳам ютиб, дербига юз фоизлик натижа билан келмоқда. “Юнайтед” учун қўшнисининг сериясини тўхтатишга бундан яхшироқ пайт бўлмаса керак.

“Арсенал” эса “Сандерленд” меҳмони бўлади. “Канонирлар” чемпионатда учта ўйиндан учта ғалаба олди, ҳафта ўртасида Чемпионлар лигасида “Наполи”ни 1:0 ҳисобида енгди. Аммо Артета жамоасининг тақвими анча зич — Сандерленддаги ўйин қисқа вақт ичидаги навбатдаги сафар бўлади.
“Ливерпуль” “Энфилд”да “Фулхэм”ни қабул қилади. Мерсисайдликлар дастлабки икки турда дуранг ўйнаганидан кейин “Ипсвич”ни 2:0 ҳисобида енгди, Чемпионлар лигасида эса “Атлетико”дан 2:1 ҳисобида устун келди. Александр Исак охирги икки ўйинда учта гол урди. “Фулхэм” эса янги мавсумда ҳали очко олгани йўқ.
“Тоттенҳэм”нинг аҳволи ҳам мақтанарли эмас — лондонликлар уч турда ғалаба қозона олмади. Бу сафар рақиб “Эвертон”: ливерпулликлар охирги уч ўйинда мағлуб бўлмаган.
Премьер-лига, 4-тур:
“Астон Вилла” — “Ноттингем Форест” — 12 сентябрь, 19:00
“Борнмут” — “Брентфорд” — 12 сентябрь, 19:00
“Челси” — “Халл Сити” — 12 сентябрь, 19:00
“Кристал Пэлас” — “Ипсвич” — 12 сентябрь, 19:00
“Ливерпуль” — “Фулхэм” — 12 сентябрь, 19:00
“Тоттенхэм” — “Эвертон” — 12 сентябрь, 21:30
“Сандерленд” — “Арсенал” — 12 сентябрь, 00:00
“Ковентри” — “Брайтон” — 13 сентябрь, 18:00
“Манчестер Юнайтед” — “Манчестер Сити” — 13 сентябрь, 20:30
“Лидс” — “Ньюкасл” — 14 сентябрь, 00:00.
Испания: “Реал” уйда, “Барса” сафарда
Ла Лиганинг 5-турида “Реал” “Райо Вальекано”ни қабул қилади. Бу мадридликларнинг тўрт кун ичида “Сантьяго Бернабеу”даги иккинчи ўйини — ҳафта ўртасида Чемпионлар лигасида “Интер” мағлуб этилди.
Жозе Моуриньо жамоаси бу мавсум уйда ҳали очко йўқотмади. “Бернабеу”да “Реал Сосьедад” ва “Малага” енгилди, кейин бу рўйхатга “Интер” ҳам қўшилди. Килиан Мбаппе ҳам мавсумни сермаҳсул бошлади — француз бешта расмий ўйинда бешта гол урди.

“Райо” эса тур олдидан 14-ўринда эди. Жамоа уйда ҳали мағлуб бўлмаган, аммо сафарда очко ололмаган. Бу статистика “Реал”ни янада яққол фаворит қилиб кўрсатади.
“Барселона” бу сафар “Леванте” меҳмони бўлади. Каталонияликлар мавсум бошида яхши старт олди ва “Реал” билан пойгада ҳозирча ҳар бир турнинг аҳамияти баланд.
Сан-Себастьянда ҳам қизиқ ўйин бор. “Реал Сосьедад” “Атлетико”ни қабул қилади. Томонлар апрель ойида Испания кубоги финалида учрашган ва ўшанда басклар ғалаба қозонган эди. Энди мадридликларда ўша мағлубият учун жавоб қайтариш имконияти бор.
Ла Лига, 5-тур:
“Севилья” 1:0 “Валенсия”
“Расинг” — “Алавес” — 12 сентябрь, 17:00
“Осасуна” — “Эспаньол” — 12 сентябрь, 19:15
“Атлетик” — “Эльче” — 12 сентябрь, 21:30
“Реал” — “Райо Вальекано” — 12 сентябрь, 00:00
“Сельта” — “Малага” — 13 сентябрь, 17:00
“Леванте” — “Барселона” — 13 сентябрь, 19:15
“Хетафе” — “Депортиво” — 13 сентябрь, 21:30
“Реал Сосьедад” — “Атлетико” — 13 сентябрь, 00:00
“Вильярреал” — “Бетис” — 14 сентябрь, 00:00.
Италия: турнинг марказий ўйини Римда
А Сериянинг 4-турида “Лацио” ва “Милан” ўзаро ўйнайди. Турнинг энг катта афишаси ҳам шу.
Мавсум энди бошланган, шунинг учун жадвалга қараб катта хулоса чиқаришга эрта. Аммо юқори ўринларни кўзлаётган икки жамоанинг ўзаро учрашуви барибир алоҳида қизиқ. Айниқса “Милан” учун Рим сафари чемпионат бошидаги жиддий ўйинлардан бири бўлади.

“Наполи” ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилади. “Ювентус” “Сассуоло” меҳмони бўлса, “Рома” Туринда “Торино” билан ўйнайди. Турга “Интер” — “Удинезе” учрашуви нуқта қўяди.
А Серия, 4-тур:
“Венеция” 2:4 “Фиорентина”
“Женоа” — “Фрозиноне” — 12 сентябрь, 18:00
“Лацио” — “Милан” — 12 сентябрь, 21:00
“Аталанта” — “Кальяри” — 12 сентябрь, 23:45
“Лечче” — “Монца” — 13 сентябрь, 18:00
“Наполи” — “Болонья” — 13 сентябрь, 21:00
“Сассуоло” — “Ювентус” — 13 сентябрь, 23:45
“Комо” — “Парма” — 14 сентябрь, 21:30
“Торино” — “Рома” — 14 сентябрь, 21:30
“Интер” — “Удинезе” — 14 сентябрь, 23:45.
Германия: “Эльверсберг” эртаги қандай давом этади?
Бундеслигада икки турдан кейин жадвалга қараб, кўзга ишониш қийин. “Аугсбург” иккита ғалаба билан биринчи ўринда. Мануэль Баум жамоаси “Шальке”ни 3:0 ҳисобида енгди, кейин Франкфуртда “Айнтрахт”ни 4:1 ҳисобида тор-мор қилди.
Энди “Аугсбург” “Байер”ни қабул қилади. Леверкузенликлар эса мавсумни тескари бошлади: биринчи турда Бундеслига дебютанти “Эльверсберг”га ютқазди, кейин “Унион”ни 4:0 ҳисобида енгди. Шунинг учун Аугсбургдаги ўйин икки турдан кейинги пешқадам билан ўзига келаётган “Байер”нинг тўқнашувига айланди.
“Эльверсберг” эса биринчи сенсация билан чекланиб қолмади. Дебютант “Байер”дан кейин “Боруссия Мёнхенгладбах”ни ҳам енгди. Энг қизиғи, жамоа 1:3 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди уларнинг олдида бутунлай бошқа даражадаги рақиб — “Бавария”. “Эльверсберг” икки турдан кейин мюнхенликлардан юқорида турибди. Қолаверса, бу икки клуб тарихда биринчи марта расмий ўйинда учрашади.
“Боруссия Дортмунд” “Падерборн”ни қабул қилади, “РБ Лейпциг” эса “Гамбург” билан ўйнайди.
Бундеслига, 3-тур:
“Унион” 1:3 “Шальке”
“Аугсбург” — “Байер” — 12 сентябрь, 18:30
“Боруссия Дортмунд” — “Падерборн” — 12 сентябрь, 18:30
“Фрайбург” — “Боруссия Мёнхенгладбах” — 12 сентябрь, 18:30
“Ҳоффенҳайм” — “Штутгарт” — 12 сентябрь, 18:30
“Майнц” — “Айнтрахт” — 12 сентябрь, 18:30
“Кёльн” — “Вердер” — 12 сентябрь, 21:30
“РБ Лейпциг” — “Гамбург” — 13 сентябрь, 18:30
“Эльверсберг” — “Бавария” — 13 сентябрь, 20:30.
Франция: ПСЖга энди “Брест” рўбарў келади
Лига 1’да ПСЖ бу сафар “Брест” меҳмони бўлади. Парижликлар чемпионатни кутилганидек бошлай олмади. Шунинг учун “Брест” сафарида ПСЖдан, аввало, натижа кутилади.
Турнинг яна бир яхши афишаси — “Страсбург” — “Монако”. Монегасклар чемпионатни яхши бошлаган, “Страсбург” эса уйда уларнинг сериясини тўхтатишга уринади.
Парижда эса ПСЖ эмас, шаҳарнинг иккинчи клуби майдонга тушади. “Париж” ўз уйида “Лион”ни қабул қилади. Лига 1га қайтган клуб учун бундай рақибларга қарши ўйинлар мавсумнинг энг қизиқ кечаларидан бўлиши аниқ.

Лига 1, 4-тур:
“Ренн” 1:0 “Марсель”
“Страсбург” — “Монако” — 12 сентябрь, 20:15
“Осер” — “Ницца” — 12 сентябрь, 23:45
“Гавр” — “Анже” — 12 сентябрь, 23:45
“Лорьян” — “Тулуза” — 12 сентябрь, 23:45
“Париж” — “Лион” — 12 сентябрь, 23:45
“Лилль” — “Труа” — 13 сентябрь, 18:00
“Ле-Ман” — “Ланс” — 13 сентябрь, 20:15
“Брест” — ПСЖ — 13 сентябрь, 23:45.



