Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."
30 окт 09:52
Янгиликлар
Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."
- Кўпчилик "Насаф"нинг қоқилганидан сўнг "Нефтчи"ни чемпион қилиб қўйди. Шу ҳақда фикр билдириб ўтсангиз?
- "ОКМКга қарши ўйинимиз қийин кечди. Бизга уч очко керак. Майдон ҳолати бироз яхши эмас эди. ОКМК ҳам жиддий рақиб эканлигини билардик. Одамларнинг айтгани эмас, кимнинг айтгани бўлишини биласиз. Олдимизда яна тўртта баҳс бор. Насиб, охиригача ҳаракат қиламиз. ОКМКга қарши ўйинда ҳам ютиб кетишимиз мумкин эди, аммо майдон ҳолати бироз муаммо туғдирди.
- "Насаф" Дубайда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Дубайдаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" қанчалик танқидларга лойиқ, сизнингча?
- Элит ОЧЛда ҳам яхши ўйнаш керак, лекин футболчиларни ҳам тушуниш керак. Футболчилар ҳар уч-тўрт кунда ўйин ўтказмоқда. Йўлда ҳам вақт ўтиб кетяпти. Айрим футболчилар дам олмаса бўлмас эди. Шу сабабли мураббийлар қарори билан айрим футболчиларга дам берилди, лекин имконият тақдим этилган футболчилар ҳам ўзини яхши жиҳатдан намойиш этишга интилади. Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Биз ҳар бир ўйинга асосий таркибда ўйнайверсак, кучимизни тўғри тақсимлай олмаймиз. Йўл учун кўп куч сарфлаяпмиз. Танқидларга эътибор бермаймиз.
- Терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида дастлабки учрашувларда иштирок этди. Шунингдек, 5-декабрь куни ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Терма жамоа футболчиси сифатида қайси рақиблар билан бир гуруҳдан жой олишни истаган бўлардингиз? Сизнингча, қайси терма жамоалар билан ўйнасак яхшироқ бўлади?
- Қуръада камида иккита кучли терма жамоага тушамиз. Имкон қадар ўта кучли бўлмаган терма жамоалар билан бир гуруҳдан жой олмаслигимизни истайман. Қулайроқ гуруҳдан жой олсак, яхшироқ натижага эришишимиз мумкин бўлади. Агар жуда кучли терма жамоалар тушиб қолса, вазифа анча қийинлашади. Тўғри, биз гуруҳдан чиқамиз ва катта натижага эришамиз дея гапириб юбора оламиз. Бразилия билан ўйнаймиз дейишимиз ҳам мумкин, аммо даража барибир бошқача. Мисол учун, Уругвайга қарши ўйинда ҳам кўрдик. Жисмоний жиҳат ва бошқа камчиликларимиз кўп экан. Шунинг учун осонроқ рақиблар тушгани маъқул. Каннаваро билан асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишланди. Олдиндаги 3-4 йиғинда ўз устимизда ишлаб, жамоа ўйинини яна яхшилай олишига ишонаман. Биз ҳам ЖЧга бориб яхшироқ иштирок этиб келишни хоҳлаймиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар