

– Ғалаба билан табриклайман. Бир пайтлар "Ювентус" ва "Милан" дарвозаларини ишгғол қилгансиз, энди "Пахтакор"га ҳам гол урдингиз. Қандай ҳисиётларни бошдан кечиряпсиз?
– Бу ўзгача туйғу, лекин энг муҳими, кейинги босқичга ўтганимиз.
– Эшитишимизча, мавсум бошида сизга бугунги рақибингиз "Пахтакор"дан таклиф бўлган, лекин сиз "Нефтчи"ни танлагансиз. Бу ростми?
– Йўқ, мен "Нефтчи" билан "Пахтакор"дан олдин келишувга эришганман. "Пахтакор" таклиф билан чиққанидан кейин ўзаро мулоқот қилдик, лекин мен "Нефтчи"ни танлашга қарор қилгандим. Шунинг учун фикримни ўзгартиришни хоҳламадим.
– Бугун кубокдаги учинчи голингизни урдингиз ва Суперлигада 10 та голингиз бор. Бу мавсумда тўпурарлик унвони учун кураша оласизми, нима деб ўйлайсиз?
– Энг муҳими, чемпионликни қўлга киритишимиз, балки кубокни ҳам. Агар голларим билан ёрдам бера олсам, хурсанд бўламан. Борди-ю, тўпурар бўлмасам ҳам, энг муҳими – "Нефтчи"нинг чемпион бўлиши.



