

– Кечаги қарор рухсат этилган барча чегаралардан чиқиб кетди. Футбол, худди бошқа ҳар қандай спорт тури каби, ҳалол, шаффоф ва адолатли рақобатнинг пойдевори бўлган қоидаларга асосланади.
Баъзида қоидалар турлича талқин қилинишига йўл қўяди. Аммо ушбу вазиятда ундай эмас. Қизил карточкадан кейинги камида битта ўйинлик автоматик дисквалификация ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинишини талаб этмайди. Бу регламентга киритилган принцип бўлиб, унга нисбатан истиснолар бўлиши мумкин эмас. Айниқса, турнир авжида бўлиб турган бир пайтда, бошқа бир нечта ўйинчилар худди шундай вазиятга тушиб, ўз дисквалификацияларини белгиланган тартибда ўтаб бўлган бир вақтда бундай қилиш мумкин эмас.
Футбол — дунёдаги энг оммабоп спорт тури, чунки у бутун дунёда бир хил қоидалар бўйича ўйналадиган гўзал ўйиндир. Биз бундай мисли кўрилмаган, тушуниб бўлмайдиган ва асоссиз қарордан ҳайратда эканимизни билдирамиз.



