Криштиану Роналду: "Испания назарий жиҳатдан фаворит"

6 июл 2026, 12:35
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Испанияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Мен Испанияни жуда яхши кўраман. У ерда уйларим, бизнесим бор. Дўстларим — испанлар. Оилам ҳам деярли испанча бўлиб кетган.

Испания ҳар қандай турнирда ғалаба қозонишга даъвогарлик қилади.

Ҳозирги вазиятда Испания назарий жиҳатдан ўйин фаворити ҳисобланади, чунки улар олдин ҳам ғалаба қозонишган ва Португалияга қараганда кўпроқ совринларга эга. Бироқ чарчоқ, жароҳатлар, иссиқ ҳаво каби омиллар ҳам бор.

Менга Испания терма жамоасига қарши ўйнаш ёқади. Уларга қарши бир неча бор майдонга тушганман ва бу ўйинлар жуда тенг курашлар остида ўтган. Бу сафар ҳам шундай бўлади.

Майда деталларгача эътиборли бўлган жамоа ғалаба қозонади. Умид қиламанки, бу Португалия бўлади. Ички туйғум шуни айтмоқда. Лекин кузатамиз, воқеалар ривожи қандай бўлишини кўрамиз", — деди Криштиану Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›