

— Англия дарвозаси олдида нималар бўляпти? У ерда қандайдир хавотир бордек гўё (интервю Ҳендерсон жароҳат олган вақтда олинган).
— Ҳа… Хендо ҳам, Бен ҳам ўша ерда. Менимча, ҳаммаси жойида, шунчаки вазиятни тушуниб, олдинга ҳаракат қилишга уринишяпти.
— Ўйиннинг ўзи ҳақида гапирадиган бўлсак — у сенинг овозингни ҳам "олиб қўйган" кўринади. Бу қандай бўлди?
— Ҳа, бу ҳақиқатан ҳам ақлдан озиш даражасидаги ўйин бўлди. Биз чиндан ҳам курашишимиз, мана шуларнинг барчасини енгиб ўтишимизга тўгўри келди… Ҳозир турибман-у, деярли гапира олмаяпман.
— Сизни энг кўп қувонтирган нарса жамоанинг иродаси бўлдими? Ва пенальти билан боғлиқ вазият — бунга нима дейсан?
— Менга биринчи бўлиб тўпга ўйнагандек туюлди. Бугун ҳакам бизнинг зараримизга кўп қарорлар чиқарган кунлардан бири бўлди. Лекин якунда бунинг аҳамияти қолмади, шунинг учун хурсандман.
— Бу Англияга кейинги босқич учун нима беради? Олдинда Майамида Норвегияга қарши чорак финал кутмоқда.
— Уларга бир қаранг… Ишончи бўлмаган даражадаги қўллаб-қувватлаш, шунчаки даҳшат. Худойим, мен ҳатто гапира олмай қолдим, — деди Кейн флеш-зонада.



