Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди

6 июл 2026, 11:35
Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш ижтимоий тармоқлар орқали Гана терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этганини маълум қилди.

"Футбол, худди ҳаёт каби, бизга битта абадий сабоқни ўргатади: сен ё ғалаба қозонасан, ё ўрганасан. Мен бу йўлни эришган ютуқларимиздан фахрланган, аммо шу билан бирга, доимо кўпроғига интиладиган инсонларга хос соғлом қониқмаслик ҳисси билан якунлаяпман. Юқорироқ даражага чиқиш ҳеч қачон якуний мақсад бўлмаслиги керак — у Гананинг янада амбицияли мақсадлари учун бошланғич нуқта бўлиши лозим.

"Қора юлдузлар"нинг келажаги фақат футбол майдонида қурилмайди. Бу жамоанинг муваффақияти майдондан ташқарида — Гананинг ажойиб футбол талантларини тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш учун энг яхши шароитларни яратишдан бошланиши керак.

Футбол федерацияси президенти ва раҳбариятига — Гана миллий терма жамоасига хизмат қилиш имконияти учун катта раҳмат. Бу мамлакатга ва "Қора юлдузлар"га хизмат қилиш мен учун шараф ва имтиёз бўлди. Футболчиларим ва мураббийлар штабига — шижоатингиз, фидокорлигингиз ва ишга бўлан содиқлигингиз учун чексиз миннатдорчилик билдираман.

Мухлисларга эса шуни айтмоқчиман: спорт натижаларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаган бўлсак-да, Гана рангларини муносиб ҳимоя қилганимизни ва "Қора юлдузлар"га буюк футбол аренасида ҳурмат ва обрўни қайтарганимизни фахр билан айта оламиз. Раҳмат, Гана. Йўл энди бошланади", — дейилади Кейрушнинг баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›