

U-17 Осиё Кубоги. Гуруҳ босқичи.
Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3 (ТУГАДИ)
Саудия Арабистони. Жидда. “Қирол Абдуллоҳ спортс сити” стадиони
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Ал Шеҳри (Саудия Арабистони)
Гол: Лазиз Абдураимов 31, Денни Сингх (автогол) 60, Аҳрорбек Равшанбеков 78
Ҳиндистон: 1. Ражруп Саркар, 3. Индра Рана, 4. Шубҳам Пониа, 5. Короу Меити, 6. Мооса Ашиқ, 7. Азлан Шаҳ, 10. Далламун Гангте, 12. Раж Сингх, 13. Лавмсангзуала, 20. Гунлеиба Вангхеиракпам, 23. Вангхем Денни Сингх
Захира: 2. Лесвин Ребело, 8. Нитишкумар Меити, 9. Вашингтон Сингх, 11. Диамонг Сингх, 14. Абхишек Кумар, 15. Ювраж Кадам, 16. Аиман Бин, 17. Раҳан Аҳмед, 18. Адил Аман, 19. Херранганба Серам, 21. Манаш Баруах, 22. Алок Нишад
Ўзбекистон: 1. Олимжон Шомуродов, 4. Муҳаммад Ҳакимов, 7. Амирхон Эркинов (18. Фарруҳ Хайитмуродов, 74), 8. Ислом Равшанов, 11. Суҳроб Садиржонов (17. Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, 90), 13. Миржамол Анваров, 14. Муҳаммадодилхон Орифхонов (19. Аҳрорбек Равшанбеков,60), 16. Адис Абдунабиев, 20. Лазиз Абдураимов ( 23. Рустам Алиев,74), 22. Абубакир Раҳимов, 6.Муҳаммад Маматов ( 10. Миркомилбек Муродов,60)
Захира: 2. Машҳурбек Абдисолиев, 3. Муҳаммадазиз Рўзибоев, 5. Элсеварбек Олимов, 12. Меҳрожбек Сирожиддинов, 15. Нурмуҳаммад Ўктамов, 21. Абдулборий Зоиджонов
Огоҳлантиришлар: Лазиз Абдураимов (Ўзбекистон) 41, Муҳаммад Ҳакимов (Ўзбекистон) 68
Учрашув якунланди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.
90. Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Суҳроб Садиржонов ўрнига Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев тушди.
87. Фарруҳ Ҳайитмуродов омадини синаб кўрди. Якун самарасиз.
78. ГООООООЛ. Аҳрорбек Равшанбеков Ўзбекистоннинг учинчи голига муаллифлик қилди, 0:3
74. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Амирхон Эркинов ўрнига Фарруҳ Ҳайитмуродов, Лазиз Абдураимов ўрнига Рустам Алиев тушди.
68. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммад Ҳакимов, Ўзбекистон
60. ГОООООООЛ. Рақиб футболчиси Денни Сингх ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
60. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон. Муҳаммаджон Маматов ўрнига Миркомил Муродов, Муҳаммадодилхон Орифхонов ўрнига Аҳрорбек Равшанбеков тушди.
54. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учрашувни ўз назоратида ўтказмоқда.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
41. ОГОҲЛАНТИРИШ. Гол муаллифи Лазиз Абдураимовга сариқ карточка кўрсатилди.
35. Ҳужумларимиз бор лекин зарба кам.
35. Рақиб футболчисининг йўллаган зарбаси хавфли чиқди.
31. ГООООООООООЛ. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинда ҳисобни очди. Лазиз Абдураимов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди, 0:1
31. ПЕНАЛЬТИИИ. Ҳиндистон дарвозасига. Нуқтада Лазиз Абдураимов.
25. Суҳроб Садиржоновнинг зарбаси ноаниқ кетди.
22. Дарвозабонимиз Олим Шомуродовдан сейв. У рақиб футболчисининг зарбасини голга айланишига йўл қўймади.
15. Рақиб жарима майдончаси ичида кескинлик яратишга уриниб кўрдик.
10. Амирхон Эркиновнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
4. Устунлик терма жамоамиз. Дарвоза томон берилган зарба ноаниқ кетди.
Ўйинга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келди.



