

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлаб, Испаниянинг Альбир шаҳрига жўнаб кетди. Сергеей Чигодаев шогирдлари 25 август куни Уругвай, 27 августда эса Испания вакилларига қарши майдонга тушишади.
Маълумот учун, U-17 Жаҳон чемпионати 19 ноябрь - 13 декабрь саналарида Қатарда бўлиб ўтади.



