UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  1 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  2 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0

"Турон" тугатилгани эълон қилинди Янгиликлар

"Турон" тугатилгани эълон қилинди

2017 йил ташкил топган клуб 2019 йилга келиб Лига аъзосига айланган ҳамда илк уринишдаёқ Про лига мусобақасининг Шарқий минтақасида ғолиб чиқиб, Про лига йўлланмасини қўлга киритганди.

Клуб мос равишда 2020 ва 2022 йилларда Про лигада муваффақиятли иштирок этди ва икки бор Суперлига йўлланмасига эга чиқиб, 2021 ва 2023 йилларда элитада иштирок этди. Асосий мусобақада "Турон" муваффақиятли тўп тепа олмаган бўлса-да, кўплаб мухлис ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлди. 

"Турон" хусусий клуб сифатида Лига томонидан қўйилган қатор талабларни бажаришга эришди. Яйпандаги Ўзбекистон стадиони қайта таъмирдан чиқарилди, унинг шарқий қисмига янги трибуна қурилди ва илк бор стадион ёритиш тизимига эга бўлди. Лига мазкур аренада 2022 йилги мамлакат Суперкубогини ўтказишга ҳам эришди. Ўзбекистон стадионидан узоқ тарихга эга бўлган "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" футбол клублари ҳам бир қатор учрашувларда фойдаланди. 

Клуб, шунингдек, болалар футболига ҳам эътибор қаратиб, ўз академиясини фойдаланишга топширганди. Замонавий база ва унга туташ ҳудудда машғулот майдонлари ҳам бунёд этилди. Қайд этиш керак, Суперлиганинг бир неча йиллик айрим клубларида ҳам бундай шароитлар мавжуд эмас. 

Хусусий клуб ва унинг инвесторларига берилган имтиёзлар муддати ўз якунига етгач, "Турон" клубида молиявий қийинчиликлар бошланди. У 2024 йилни Биринчи лигада 17-18 ёшли футболчилар билан ўтказиб, якунда Шарқ минтақасида 11-ўринни эгаллаганди. Шу йилнинг 19 март куни эса "Турон" Лига қатнашчилари сафидан чиқишини расман маълум қилди. 

Лига "Турон" футбол клуби ташкилотчи ва ташаббускорларига ўтган 6 йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика