

Манбанинг хабар беришича, 17 ёшли грузиялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва тез орада битим имзоланади.
Шу билан бирга, Бартишвили "Арсенал"нинг асосий жамоасига 18 ёшга тўладиган пайтда — 2027 йилнинг ёзида қўшилади.
Трансфер ҳуқуқи "Колхети-1913 Поти" клубига тегишли бўлган Бартишвили ижара асосида Грузиянинг "Иберия 1999" клубида тўп тепаётганди. 2026 йилги мавсумда у 24 та учрашувда 2 та гол муаллифига айланган.
Transfermarkt ўйинчининг трансфер қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.



