UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Туркманистон ва яна тўрт жамоа Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди Янгиликлар

Туркманистон ва яна тўрт жамоа Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди

Кеча Осиё қитъасида 2019 йилги Осиё Кубоги учун саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

5-тур ўйинларидан олдин 3та жамоа йўлланмага эга бўлганди: Фаластин, Уммон ва Ҳиндистон. Кечаги ўйинлардан сўнг яна 5та жамоанинг қитъа чемпионатига бориши аниқ бўлди.

"A" гуруҳида қўшниларимиз Қирғизистон терма жамоаси сафарда Макаони 4:3 ҳисобида мағлуб этишди. Ҳиндистон эса Мьянма билан дуранг ўйнади - 2:2.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ҳиндистон

5

4

1

0

10:3

13

2

Қирғизистон

4

2

1

1

7:6

7

3

Мьянма

4

1

2

1

8:5

5

4

Макао 

5

0

0

5

4:15

0



"B" гуруҳида Ливан сафарда Гонгконгни мағлуб этиб йўлланмага эга чиқди - 1:0. КХДР Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди - 4:1.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ливан

5

4

1

0

12:3

13

2

КХДР

5

2

2

1

11:10

8

3

Гонгконг

5

1

2

2

4:5

5

4

Малайзия

5

0

1

4

4:13

1



"C" квартетида Камбоджа меҳмони бўлган Иордания 1:0 ҳисобида зафар қучиб Осиё Кубогига чиқди. Вьетнам ўз майдонида Афғонистон билан дуранг ўйнади, бу натижа мезбонларга 2019 йилги мусобақа боришлари учун етарли бўлди.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Иордания

5

3

2

0

15:4

11

2

Вьетнам

5

2

3

0

8:2

9

3

Камбоджа

5

1

0

4

2:15

3

4

Афғонистон

5

0

3

2

5:9

2



"D" гуруҳида ўтган турдаёқ икки йўлланма соҳиби аниқ бўлганди. Бу турда Бутан ўз уйида Уммонга ютқазди - 2:4. Фаластин Мальдив ороларини аяб ўтирмади - 8:1.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Фаластин 

5

5

0

0

25:2

15

2

Уммон

5

4

0

1

27:5

12

3

Мальдив 

5

1

0

4

4:19

3

4

Бутан

5

0

0

5

2:32

0



"E" гуруҳида сўнгги тур фақат расмиятчиликка айланади. Қўшниларимиз Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Хитой Тайпеи устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди ва 2004 йилдан буён илк бор қитъа чемпионатига чиқишди. Баҳран Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этиб Туркманистонга шерик бўлди - 3:0.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Баҳрайн

5

3

1

1

11:3

10

2

Туркманистон

5

3

1

1

9:6

10

3

Хитой Тайпеи

5

2

0

3

6:12

6

4

Сингапур

5

0

2

3

3:8

2



"F" квартетида кечаги иккала ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилди. Қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси ўз мухлислари қаршисида Яманни енга олмади. Филиппин эса сафарда Непал билан муроса кўчасини танлади.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Филиппин

5

2

3

0

11:7

9

2

Яман

5

1

4

0

5:4

7

3

Тожикистон

5

2

1

2

9:7

7

4

Непал

5

0

2

3

2:9

2



Шу тариқа ҳозирга қадар саралаш учун берилган 12та йўлланманинг 8таси ўз эгасини топди: Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон.

Қолган 4та йўлланма эгалари сўнгги, 6-тур ўйинларидан сўнг маълум бўлади. Осиё Кубоги саралаш баҳсларининг 6-тури кейинги йилнинг 27 март санасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичига чиққан 12та жамоа ўтган йилнинг ўзида Осиё Кубоги-2019га йўлланмани қўлга киритиб бўлган. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.
 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика