Туре: "Манчестер Сити" Европада энг яхши футбол кўрсатаётган жамоа"
06 дек 2017 14:44
Янгиликлар
Туре: "Манчестер Сити" Европада энг яхши футбол кўрсатаётган жамоа"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туренинг фикрича, унинг жамоаси айни дамда Европадаги энг яхши ўйинни кўрсатмоқда.
"Тўғрисини айтсам, ҳозир биз жуда яхши ўйнаяпмиз ва ўйлашимча, Европадаги энг яхши футбол намойиш этаётган клубмиз. Ҳозир бошқа клублар бизни ҳурмат қила бошлади. Яхши темпдамиз ва ўзимизга ишоняпмиз. Ҳар бир жамоадошим буни тасдиқлаши мумкин.
АПЛ - қийин лига, чунки бу ерда барча рақиблар кучли, яхши машғулот ўтказишимиз учун вақт кам. Барча футболчилар ўз терма жамоаларида ўйнашади ва бу вазиятни оғирлаштиради. Аммо энди ўйинчилар тактикани ва нима қилаётганини тушунишмоқда" - дейди Туре.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар