UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  1 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  1 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  3 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  1 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  2 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  2 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 29-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ушбу муваффақиятда "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида бир қатор жиддий сэйвларни амалга ошириб, дарвозани "қуруқ" сақлади ва ғалабада муносиб ҳисса қўшди. Championat.asia ижодкорлари айнан "Бунёдкор" посбони Абдужалиловни тур дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда "Насаф" билан баҳс юритиб, ўзи учун муҳим ғалабага эришди (1:0). Камолиддин Тожиев баҳс учун тўғри таркибни танлади ва ҳимояни ҳам мустаҳкам тута олди. Шундай қилиб, шогирдлари мазмунли ўйин кўрсатган "шерлар" устози Тожиев Championat.asia ходимлари томонидан тур мураббийи бўлишга лойиқ кўрилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши футболчиси – Алишер Одилов ("Нефтчи")

"Нефтчи" ушбу турда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда (4:1) енгиб, 24 йил деганда чемпионликка етишди. Бунда фарғоналиклар вингерининг 2 та голи ва 1 та голли узатмаси муҳим ўрин тутди. Учрашув шунчаки Одиловнинг бенифисига айланиб кетди. 19 дақиқада дубль қилишга улгурган вингер учинчи голда ассистент вазифасини ҳам бажарди. Championat.asia ижодкорлари бир овоздан 24 ёшли футболчини турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди.  


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Имеда Ашортиа ("Бунёдкор")

Юқорида ёзиб ўтганимиздек, "Бунёдкор" бу турда "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонларнинг грузиялик футболчиси 60-дақиқада олис масофадан чап оёқда дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди — рақиб посбони зарбани бартараф этишда шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, тажрибали ўйинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
25 ноя 19:11:21
Тохир
Абдумавлон сизга рахмат.
Бунёдкорни ютукларида сизнинг хиссангиз катта.
Кугусида сизга омад тилайман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика