Тунис ва Марокаш ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди
12 ноя 2017 00:40
Янгиликлар
Тунис ва Марокаш ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди
Тунис ва Марокаш терма жамоалари ЖЧ-2018 финал босқичига йўл олишди.
ЖЧ-2018 саралаш босқичи Африк минтақаси ўтказилган 6-тур беллашувларидан кейин бу икки жамоанинг мундиалга чиқиши ойдинлашди.
Тунис терма жамоаси ўз майдонида Ливия билан дурангга эришди ва А гуруҳи турнир жадвалида Конгони ортда қолдирди.
Марокаш термаси эса сафарда тўп тепишига қарамай бирмунча донгдор рақиб Кот-д'Ивуарни 2:0 ҳисобида таслим этди.
ЖЧ-2018 саралаш босқичи - Африка. A гуруҳи. 6- тур
Тунис –Ливия 0:0

ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Африка. C гуруҳи. 6- тур
Кот-д'Ивуар –Марокаш 0:2
Голлар: 0:1 – Дирар – 25, 0:2 – Бенатиа – 30

Марокаш термаси 1998 йилдан буён илк бор мундиалга йўл олган бўлса, Тунис терма жамоаси сўнгги марта 2006 йилги ЖЧнинг финал босқчида иштирок этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар