Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди

Aslanov Jasurbek
17 дек 2025, 11:25
Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқаролари учун АҚШга киришни чеклади.

АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор давлатлар, жумладан, терма жамоалари ЖЧ-2026да иштирок этадиган Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг мамлакатга киришини қисман тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилган.

Қарор АҚШдаги ноқонуний миграцияга қарши кураш доирасида қабул қилинган.

Фармонда айтилишича, у «текширув, аттестация ва маълумот алмашиш жараёнларида яққол, барқарор ва жиддий камчиликларни намоён этган мамлакатлар фуқаролари учун кириш чекловларини кенгайтиради ва кучайтиради ҳамда мамлакатни миллий ва жамоат хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган».


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: whitehouse.gov