

"Агар Жанни шундай деган бўлса, бунга мен ҳам қўшиламан. Яхши ўйнашсин. Эҳтимол, уларда кучли жамоа бор", – деди Трамп Оқ уйда журналистларга.
Аввалроқ Инфантино Эрон ЖЧда иштирок этишини ва ўйинларини АҚШда ўтказишини эълон қилганди.
Маълумот ўрнида, Эрон Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан бир гуруҳда ўйнайди. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Мусобақада биринчи марта 48 та жамоа, жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади.



