

50 ёшли мутахассис жорий йилнинг февраль ойидан бери жамоани бошқариб келаётган эди.
Клуб бу ҳақда ўз баёнотида шундай дейди:
"Торино" ва Роберто Д’Аверса келаси мавсумда ҳамкорликни давом эттирмайди.
Клуб Д’Аверса ва унинг ҳамкасбларига келгуси фаолиятида омад ва муваффақият тилайди".
"Торино" янги бош мураббий номини ҳам маълум қилди. Клуб Иньяцио Абате билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, "Торино" 2025/26 йилги Италия А Серияси мавсумини 12-ўринда якунлаган эди.



