

"Одамлар унга нисбатан жуда адолатсизлик қилишди. Биз Килианга нисбатан танқидларга ҳаддан ташқари берилиб кетяпмиз, ваҳоланки у ажойиб футболчи. Мбаппе майдондан ташқарида ҳам ажойиб инсон, уни жуда узоқ вақтдан бери танийман. Баъзида одамлар уни фақатгина Килиан Мбаппе бўлгани учун ҳам ҳаддан ташқари қаттиқ танқид қилишади. Унга бунчалик талабчан бўлиш керак эмас. Хоҳласа — бутсасининг боғичларини боғласин, хоҳламаса — йўқ. Хоҳласа — гетриларини тепага тортсин ёки пастга тушириб юрсин. Буларнинг ҳаммаси ҳаддан ташқари кўп ва ортиқча! Мбаппе, биринчи навбатда, инсон, шунингдек, юқори маҳоратли футболчи. У бизнинг етакчимиз, Франция терма жамоаси сардори ва биз учун жуда муҳим ўйинчи", — дея Дембеленинг сўзларини келтиради Actu Foot ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.



