

"Милан", "Барселона" ва "Бордо" собиқ ўйинчиси Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариши керак бўлган сомалилик ҳакам Омар Артаннинг АҚШга киритилмаганидан норози.
"Ҳакамнинг сомалилик бўлгани учун ишдан четлатилиши... Бунда ирқчиликка оид чуқур маъно бор", – деди Дюгарри.
54 ёшли Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси чипталар нархидан ҳам ҳайратда қолди:
"Чипталар нархи жуда қиммат! Мен кўрган ҳамма нарсамдан, спортим шундай ҳолатга келиб қолганидан уяламан".



