ФИФА Эрон футбол федерацияси вакиллари билан учрашув ўтказди

Sherzod Nurmatov
12 июн 2026, 19:35
ФИФА сайтига кўра, Бош котиб Маттиас Графстрём бошчилигидаги ФИФА вакиллари ЖЧ олдидан Эрон футбол федерацияси президенти ва бош котиби билан учрашди.

"Учрашув ижобий ва конструктив тарзда ўтди. ФИФА ҳам, Эрон футбол федерацияси аъзолари ҳам келгусидаги ҳамкорликка содиқликларини яна бир бор тасдиқладилар. Саъй-ҳаракатлар ҳал қилинмаган муаммоларни ҳал қилишга ва Эрон терма жамоасининг турнирда энг яхши шароитларда хавфсиз ва муаммосиз иштирок этишини таъминлашга қаратилади", – дейилади ташкилот матбуот хизмати баёнотида.

Эрон терма жамоаси мундиаль "G" гуруҳида Янги Зеландия, Бельгия ва Мисрга қарши ўйнайди. Жамоа гуруҳ босқичидаги ўйинларини Лос-Анжелес ва Сиэтлда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN