"Бавария" АПЛдан янги ҳимоячи топди

10 май 2026, 18:24
"Бавария" "Ньюкасл" ҳимоячиси Тино Ливраментони нишонга олди.

"Манчестер Сити" футболчининг трансфери бўйича фаол иш олиб бормоқда. "Шаҳарликлар" аллақачон "Нюкасл"га 56,2 миллион фунт стерлинг миқдорида таклиф киритган. Аммо, "Бавария" клубнинг нуфузи Ливраментони ишонтиришга ёрдам беришига ишонади.

Умуман олганда, Тино Ливраменто "Ньюкасл" сафида 106 та ўйин ўтказган. Унда ҳимоячи битта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.


Манба: fichajes.com