

Бу ҳақда "O Globo" хабар берди.
Манбага кўра, футболчилардан тортиб раҳбариятгача бўлган барча делегация учиш-қўниш йўлагида синчковлик билан текширилди.
Хусусан, ички ишлар ходимлари шахсий буюмлар ва пойабзалларни текширдилар ва ҳар бир жамоа аъзоси металл детектордан ўтказилди. Бу ёндашув аэропорт ичида шунга ўхшаш текширувдан қочиб, вақтни сезиларли тежашга ёрдам берди.
Аввалроқ шунга ўхшаш чоралар Ўзбекистон делегациясига нисбатан қўлланган эди.
Бразилия мундиаль гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан ўйнайди.



