Тони Кроос "Барселона"га ЧЛда ғалаба қозониш нега қийин бўлишини тушунтирди

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 11:57
"Реал" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жорий мавсумда нима учун каталонияликларга ЧЛда ғолиб чиқиш осон кечмаслигига тўхталиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, "кўк-анорранглилар" ҳаддан ташқари ҳужумкор ўйинга таяниб, баъзида ҳимояни эсдан чиқариб қўйишмоқда.

"Бундай ўйин услуби билан "Барселона"га ЧЛда ғалаба қозониш жуда қийин бўлади. Уларнинг ёндашуви доимо рақиблардан кўра кўпроқ вазиятлар яратишга асосланган. Аммо ЧЛда буни амалга ошириш анча мураккаброқ... Сиз битта ўйинда бир нечта гол уришга қодир жамоаларга дуч келасиз. Шунингдек, ўта кучли ҳимояланадиган ва сизга ўзингиз истагандек ўйнашга шунчаки йўл қўймайдиган клубларга қарши майдонга тушасиз. Бундай пайтда эса сиз ҳимояланишни ҳам билишингиз керак. "Барселона" икки ёки учта гол уриб, ғалаба қозонишга ўта қаттиқ ишониб юбормоқда... ЧЛ учун бу хавфли ёндашувдир", — дея Крооснинг сўзларини келтиради The Touchline нашри X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Touchline

Сўнгги янгиликлар

Барча ›