Кроос Германия терма жамоаси ҳақида кескин фикр билдирди

3 июл 2026, 01:09
"Реал" ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос немисларнинг ЖЧ–2026даги омадсиз иштирокига баҳо берди.

Германия терма жамоаси 1/16 финалда Парагвайга қарши баҳсда асосий вақтни 1:1 ҳисобида якунлаб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.

"Ҳозир Германия терма жамоасида бирорта ҳам жаҳон даражасидаги футболчи йўқ. Албатта, келажакда шундай даражага чиқиши мумкин бўлган иқтидорли ўйинчилар бор, аммо ҳозирча уларни жаҳон юлдузи деб бўлмайди.

Айни пайтда Жаҳон чемпионатидаги ҳал қилувчи ўйинларни айнан жаҳон даражасидаги футболчилар ҳал қилмоқда. Улар энг яхши тўпурарлар рўйхатида ҳам пешқадам. Бизда эса бундай футболчи йўқ. Буни тан олишимиз керак.

Биз муваффақиятли иштирок этган турнирларда ҳар доим жамоамиз керакли пайтда ўйинни янада юқори даражага олиб чиқа олади, деган ишонч бўларди. Ҳозирги жамоада эса бу сифат йўқ.

Биз ўзимизни Парагвайдан кучлироқмиз ва барибир ғалаба қозонамиз, деб ўйладик ва рақибни менсимадик. Аммо футболда бунинг ўзи етарли эмас", - деди Кроос.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport Germany