

“Биринчидан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси — ёзда ўтган Жаҳон чемпионати иштирокчиси. Иккинчидан, кўплаб ўзбек футболчилари Европа лигаларида, жумладан РПЛда тўп тепишмоқда. Менга маълум бўлишича, бўлажак ўйинда Россия терма жамоаси оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Шу сабабли, менимча, бу баҳсда айнан ўзбеклар фаворит ҳисобланади. Менинг назаримда, россиялик футболчилар пайшанба куни муносиб кўриниш учун бор кучларини ишга солишларига тўғри келади”, — деди Непомнящий.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви пайшанба, 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.



