Кроос "Реал"нинг 2 мавсум совринсиз қолиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатлигини айтди

Sherzod Nurmatov
14 май 2026, 13:40
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос "қаймоқранглилар"нинг кетма-кет иккинчи мавсум совринсиз қолганидан аччиқланди.

10 май куни мадридликлар Ла Лига 35-турида "Барселона"га 0:2 ҳисобида ютқазиб, "кўк-анорранглилар"га муддатидан олдин чемпионликни топшириб қўйди.

"2 мавсумни ғалабасиз ўтказиш — "Реал" учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат, нуқта. Майдондаги натижа ички динамиканинг сустлиги натижаси эди. Улар "Класико"да ғалаба қозонишга ҳаракат қилгандир, бироқ бу етарли эмасди. Мағлубият олдиндан айтиб бўлинганди. Иккинчи бўлим тенгроқ ўтди, аммо улар гол ура олмади. Умуман олганда, "Барса"ни табриклайман", – деди Кроос ўзининг YouTube каналида.

"Реал" 2024 йилнинг декабридан бери соврин қўлга киритолмаяпти.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Luppen TV