UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  0 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  2 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  3 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди" Янгиликлар

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди"

Осиё кубоги учинчи турида Ливанни мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов ўйиндан кейинги қисқа фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рустам, сизни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Гол ўтказиб юборганингизга қарамай, бугун ажойиб ҳаракат қилдингиз. Бугунги ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Тўғрисини айтсам, бундай мусобақада оддий ўйинлар бўлмайди. Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Дастлаб, гол ўтказиб юбордик. Кейин эса рақиб қизил карточка олди. Шундан сўнг яратган вазиятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Урган голларимиз офсайд сабаб бекор қилинди. Яхшиямки, ўйинни ижобий натижа билан якунлай олдик. 

- Турнир сиз учун қандай ўтмоқда?

- Осиё кубоги мен учун жуда яхши ўтмоқда. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди. Ўткинчи ўйинлар ҳам йўқ. Нимчорак финал ўйини бугунги учрашувдан умуман қолишмаса керак. 

- Сизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга нима дея оласиз?

- Мухлисларнинг қўлловини ҳис қилиб турдим. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Президентимиз Эмомали Раҳмонга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи бизга вақт ажратгани албатта қувонтиради. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика