

У ушбу лавозимда Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи постини ўз хоҳишига кўра тарк этган Далер Каёсовнинг ўрнини эгаллади.
Суров жамоани 19 ноябрдан 13 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Унинг мураббийлар штабидан Шамсиддин Қосимов, Жаъфар Аҳмедов ва Элчибек Рашидбеков, шунингдек, дарвозабонлар тайёргарлиги учун масъул бўладиган Умед Чоршанбиев ўрин олди.
Илгари Игорь Суров Монголиянинг "Сумида", Хўжанднинг "Эсхата", Қирғизистоннинг "Барс" ва Ўзбекистоннинг "Машъал" (2026) клубларини бошқарган.




