Англия Хорватияни 7:0 ҳисобида тор-мор этди. Кейн ва Сака дубль қайд этди

3 окт 2026, 23:00
Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси 3-турида йирик ғалабани қўлга киритди.

УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсумининг 3-тур учрашуви якунланди, унда Хорватия ва Англия терма жамоалари куч синашишди. Жамоалар Хорватиянинг Риека шаҳридаги шу номли стадионда ўйнашди. Бош ҳакам сифатида Свен Яблонски (Бремен, Германия) ишлади. Меҳмонлар 7:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлашди.

8-дақиқада англияликлар ҳужумчиси Гарри Кейн ҳисобни очди. 21-дақиқада ярим ҳимоячи Джуд Беллингем ўз жамоасининг устунлигини оширди. 39-дақиқада вингер Энтони Гордон ҳисобни йириклаштирди. 45-дақиқада ярим ҳимоячи Букайо Сака тўртинчи голни киритди. 53-дақиқада Кейн дубль қайд этди. 68-дақиқада Сака ҳам ўз иккинчи тўпини мухлисларга тақдим этди. 87-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Морган Роджерс якуний ҳисобни ўрнатди — 7:0.

Хорватия - Англия 0:7
Голлар: Кейн 8, Беллингем 21, Гордон 39, Сака 45, Кейн 53, Сака 68, Рожерс 87.

Хорватия: Ливакович, Станишич, Вушкович, Гвардиол, Перишич, Модрич, Ковачич, Сучич, Батурина, Иванович, Муса.

Англия: Пикфорд, Холл, Гехи, Конса, Куанса, Скотт, Андерсон, Беллингем, Сака, Гордон, Кейн.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›