

Ўйин "Палмс — Нефтчи Арена" (Боку, Озарбайжон) стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда Роман Житари (Молдавия) бош ҳакам сифатида ишлади. Ушбу баҳсда майдон эгалари футболчилари ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги ягона голни Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Олег Баклов ўз дарвозасига киритиб қўйди. Автогол 58-дақиқада содир бўлди.
Ўртоқлик ўйини
Озарбайжон - Тожикистон 1:0
Гол: Баклов 58 (автогол).
Тожикистон: Олег Баклов, Вахдат Ханонов, Зоир Жўрабоев, Табрез Исломов (Шахром Самиев, 80), Алижон Кароматуллозода (Содикджон Курбонов, 80), Алишер Шукуров (Фатхулло Олимзода, 70), Салохиддин Иргашев (Фуркон Рахимзода, 59), Шервони Мабатшоев (Нозим Бобожонов, 70), Парвизжон Умарбоев (Мухаммажон Рахимов, 80), Алишер Жалилов (Амирбек Жўрабоев, 59), Рустам Соиров (Шериддин Бобоев, 46).
Озарбайжонлик футболчилар навбатдаги ўйинни УЕФА Миллатлар лигаси 1-тури доирасида Литва терма жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув 27 сентябрь куни сафарда бўлиб ўтади. Тожикистон терма жамоаси эса бир кун ўтиб ўртоқлик ўйини доирасида ўз майдонида Фаластин миллий терма жамоаси билан куч синашади.



