Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин
16 окт 2025 17:45
Янгиликлар
Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Индонезияни бошқариш учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.
Бу ҳақда "Goal Media" хабар берди.
Индонезия томони Кападзедан ташқари "Персия"нинг германиялик собиқ устози Томас Долль ва Ироқ терма жамоасининг испаниялик собиқ бош мураббийи Хесус Касас номзодларини илгари сурмоқда.
Аввалроқ Индонезия Патрик Клюйверт билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилганди. 49 ёшли мутахассис жорий йилнинг 8 январида бу лавозимга келганди.
11 октябрь куни Индонезия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичида Ироққа 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, келаси ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган турнирга йўлланма олиш имкониятидан маҳрум бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар