UZ

Сўнгги янгиликлар

14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  3 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   3 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13

Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишнинг аҳамияти ва келгуси йилги мусобақада Марказий Осиё жамоасидан кутилаётган имкониятлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, мундиаль биз учун тарихий муваффақият ҳисобланади. Жаҳон чемпионати футбол оламидаги энг нуфузли турнирдир. Орзумизни рўёбга чиқариш учун кўп йиллар давомида тинимсиз меҳнат қилдик ва ниҳоят, ҳаракатларимиз ўз самарасини берди. Халқимиз бундан хурсанд. Ишончим комилки, бу муваффақият нафақат биз учун, балки бутун мамлакатим учун катта илҳом манбаи бўлиб, олдинга ташланган улкан қадамдир. Бундай ютуқлар спортнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда ёшлар футболга тобора қизиқиш билдирмоқда, кўплаб ота-оналар эса фарзандларини футбол мактабларига беришмоқда. Бу жуда руҳлантирувчи ҳолат. Бундай суръат кўпроқ ҳомийларни жалб қилишга, инфратузилмани яхшилашга ва истеъдодли футболчилар сафини кенгайтиришга ёрдам беради.

Очиғини айтганда, жамоага саралаш босқичининг ўртасида қўшилиш осон бўлмади. Муҳит жиддий эди, олдинда муҳим ўйинлар бор, вақт эса жуда оз эди. Жамоага тез мослашиб, дарҳол натижа кўрсатишим керак бўлди. Аввалги саралаш босқичларида мақсад сари яқин келгандик, аммо охирги лаҳзаларда омад юз ўгирганди. Бироқ бу сафар охиригача бардошли бўлдик, яхши тайёргарлик кўрдик ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик.

Ҳар бир ўйин ўзига хос босимга эга, бироқ Абу-Дабидаги учрашувнинг фарқи шунда эдики, унинг ҳал қилувчи эканлигини билардик. Биргина очко етарли бўлишини англаганимиз сабабли, ўзига хос танглик юзага келди. Аммо ўзимизга ишониб, пухта тайёргарлик кўрдик ва пировардида керакли натижага эришдик.

Бизда аллақачон мустаҳкам пойдевор мавжуд. Бироқ олдимизда ҳали вақт ва бир нечта ўртоқлик учрашувлари бор. Ўйинларда янги футболчиларни синаб кўрамиз. Бирор ўйинчи ўзини кўрсатса, албатта, уни таркибга киритиш масаласини кўриб чиқамиз. Шу боис, барқарорликни сақлаб қолиш билан бирга соғлом рақобатни рағбатлантиришни мақсад қилганмиз. ФИФА кунларидан тўлиқ фойдаланиб, тайёргарлик учун иложи борича кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Менинг фикримча, CAFA Миллатлар Кубоги ҳам қимматли мусобақа ҳисобланади. Бу турнир бизга қисқа вақт ичида турли жамоаларга қарши ўйнаш имконини беради. Шунингдек, у янги футболчиларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Ҳар қандай учрашув ва турнир, кичик миқёсда бўлмасин, тайёргарлигимизда фойдали бўлади.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Биз учун ҳамма нарса янгилик бўлади. Шунчаки бундай нуфузли мусобақада қатнашиш ва тажриба орттиришнинг қиймати юқори. Бироқ ҳар ўйинга ғалаба қозониш мақсадида ёндашамиз. Гуруҳ босқичидан ўтиб, имкон қадар узоқроққа боришга эришсак, ажойиб бўларди. Мундиаль янги саҳифа ва янги босқич ҳисобланади. Жаҳон чемпионати жуда муҳим аҳамиятга эга. 

Топ-лигалардаги иштирок футболчиларга юқори даражадаги тажриба орттириш имконини беради ва уларнинг бу тажрибасини миллий терма жамоада қўллашига замин яратади. Европадаги футбол жуда рақобатбардош, шунинг учун футболчиларимиз у ерда ўйнаб, кучли ва етук бўлиб бормоқда. Бу эса миллий терма жамоага катта фойда келтирмоқда", – деди Кападзе.

Аввалроқ терма жамоа устози Аргентина ва Уругвай билан ўйинлар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга яқин эканини таъкидлаган эди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика