"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Оқил Абдубарноев
23 окт 2026, 15:05
Туркиянинг "Ризеспор" жамоаси бош мураббийи Режеп Учар жароҳатдан тикланаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқуловнинг қачон майдонга қайтиши мумкинлигига ойдинлик киритди.
4.jpg

"Алиқулов узоқ вақтдан бери жароҳат сабаб майдондан ташқарида қолмоқда, у хочсимон пайларидан операция қилинган эди. У қарийб бир ойдан буён жамоа билан биргаликда машғулотларда иштирок этяпти ва бугун ҳам умумий гуруҳ сафида бўлади. Бироқ айни пайтда ўйинларда қатнашишга тайёр эмас. Реал қарайдиган бўлсак, Алиқулов тўлиқ тикланиши учун яна бироз вақт керак", – деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: DHA