

"Forbes" молиявий ва ишбилармонлик журнали берган маълумотларга кўра, 41 ёшли фахрий энг яқин таъқибчиларини сезиларли даражада ортда қолдирган ҳолда сайёранинг энг кўп маош олувчи ўйинчиси мақомини сақлаб турибди.
Португалиялик форварднинг йиллик умумий даромади — клубдаги катта маоши ва ҳомийлик шартномаларини қўшиб ҳисоблаганда 225 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда, бу эса унга сўнгги молиявий рейтингда ишончли тарзда 1-ўринни эгаллаш имконини берди.
"Forbes" талқинига кўра дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчиси рейтинги қуйидагича кўриниш олган:
Криштиану Роналду — 225 миллион фунт
Лионель Месси — 109
Килиан Мбаппе — 75
Эрлинг Ҳоланд — 64
Винисиус Жуниор — 57
Ламин Ямаль — 41
Садио Мане — 40
Жуд Беллингем — 40
Ҳарри Кейн — 31
Муҳаммад Салоҳ — 30
Таъкидлаш жоизки, "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби 20 йилдан зиёд вақт давомида жаҳон маркетинги ва спортининг рамзи мақомини сақлаб келмоқда, шунингдек, бутун дунё бўйича ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича мутлақ рекордчи бўлиб қолмоқда.
Яқин Шарқдаги мисли кўрилмаган шартнома, шахсий бизнес империяси ва умрбод реклама келишувлари Роналдуга профессионал спорт тарихида ноёб молиявий рекорд ўрнатиш имконини берди.



