Темурхўжа Абдухолиқов: "Синовли кунларимизда далда бўлиб турганларга миннатдорлик билдираман"

admin
18 авг 2026, 15:12
Бир неча кун муқаддам фарзандини йўқотган "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бефарқ бўлмаган инсонларга мурожаат йўллади.

“Ассалому алайкум!

Синовли кунларимизда ёнимда далда бўлиб турган, ошкора, ғойибона дуоларида эслаган, бефарқ бўлмаган ҳаммага ўзим ва оиламиз номидан миннатдорлик билдирамиз.

Борингизга шукур! Яхши кунларингизда хизматда бўлиш насиб қилсин. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”, – деди Абдухолиқов.

Бир неча кун олдин Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўғил фарзанди ҳаётдан бевақт кўз юмган эди.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›