"Насаф" – "Пахтакор" баҳсидаги янги VAR протоколи, "Бухоро"га қўйилмаган пенальти: ЎзФҲМ 17-турдаги қарорларни таҳлил қилди

admin
18 авг 2026, 12:17
Суперлиганинг 17-тур учрашувлари таҳлили давомида кўриб чиқилган вазиятлар.

“Андижон” – “Нефтчи” учрашувининг 50-дақиқасида “Андижон” футболчиси рақибга бутсанинг таг қисми билан қорин қисмига зарба берди. Футболчи ушбу жиддий қоидабузарлиги сабабли бош ҳакам томонидан тўғридан тўғри майдондан четлатилди.

“Бухоро” – ОКМК учрашувининг 90+1-дақиқасида ОКМК ҳимоячиси узоқ масофадан келаётган тўпга қўли билан тегди. Бош ҳакам ва VAR ушбу вазиятда ўйинни давом эттириш қарорини қабул қилди. Аммо қўлнинг тўпга нисбатан ҳаракати сабабли, ушбу вазиятда пенальти белгилаш зарур эди.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувининг 17-дақиқасида “Бунёдкор” футболчиси ўз жарима майдони ичида рақиб ҳужумчисининг оёғига зарба бериб, қоида бузди. Шу сабабли ушбу ҳолатда бош ҳакам вазиятни тўғри баҳолаб, пенальти белгилади.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувининг 86-дақиқасида “Бунёдкор” ҳимоячиси жарима майдонида тўп учун кураш жараёнида қўлини чўзиб, тана ҳажмини нотабиий равишда кенгайтирган ва шу орқали тўп йўлини тўсиб қўйган. Ҳакамлар жамоасининг пенальти белгилаш қарори тўғри бўлган.

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувининг 37-дақиқасида “Пахтакор” жарима майдони ичида ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасида тўқнашув содир бўлди. Ушбу вазиятда “Пахтакор” ҳимоячиси биринчи бўлиб тўпга ўйнади ва тўп рақиб ҳужумчисига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳимоячининг ҳаракатида қўшимча ҳаракатлар қайд этилмади ва тўпга ўйнагандан кейинги тўқнашув оддий футбол контакти ҳисобланади.

Майдондаги қарор бурчак зарбаси бўлганлиги сабабли, VAR ҳакамлари янги VAR протоколига мувофиқ, тўп ҳужумчидан чиқиб кетганлиги ва дарвоза зарбаси белгиланиши кераклиги ҳақида маълумот берди.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази

Сўнгги янгиликлар

Барча ›