Темурхўжа Абдухолиқов Суперлигадаги юбилей ўйинида гол урди

23 апр 2026, 22:57
Бугун Суперлиганинг 9-турида "Насаф" - "Локомотив" баҳси ўтказилди.

Унда “Локомотив” 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу учрашувда “темирйўлчилар”нинг иккинчи голини урган Темурхўжа Абдухолиқов Суперлигадаги 300-ўйинида қатнашди.

У шу орқали фаолиятидаги 121-голини уришга муваффақ бўлди.


Манба: championat.asia